«тошкент аэропорти» тегли мақолалар


Президент Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Беруний музейини реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди
17 апрель 2024, 15:37

Президент Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва Беруний музейини реконструкция қилиш лойиҳалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси ва университети ҳамда Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани марказида музей қурилиши лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали қурилади
17 апрель 2024, 08:54

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали қурилади

Тошкент халқаро аэропорти негизида янги карго терминалини қуриш режалаштирилмоқда. Натижада хизмат кўрсатиш қуввати суткасига 70 тоннадан 300 тоннага етади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаевнинг айтишича, ҳозирги терминал сифатли ва вақтида хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди
18 январ 2024, 10:46

Тошкент аэропорти фаолияти қалин туман сабаб вақтинча чекланди

Пайшанба тонгидаги қалин туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бир қанча рейслар Самарқанд, Фарғона, Намангандаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозлар кечикиб амалга оширилишини маълум қилди.

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 самолёти билан тўқнашди
22 ноябр 2023, 14:25

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 самолёти билан тўқнашди

Тошкент аэропортида автобус Airbus 320 йўловчи лайнери билан тўқнашди ва самолётнинг тумшуқ қисмига шикаст етди. Ҳодисага автобус ҳайдовчисининг аэродром ҳудудида ҳаракатланиш қоидаларини бузгани сабаб бўлган. Ҳаво кемасига эртаси куни парвозларга рухсат берилган.

Тошкент аэропорти олдида 62 метрли Ўзбекистон байроғи ўрнатилди
30 октябр 2023, 11:59

Тошкент аэропорти олдида 62 метрли Ўзбекистон байроғи ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортига етиб келганларни эндиликда баландлиги 62 м бўлган Ўзбекистон байроғи кутиб олади, унинг атрофида 38 та кичикроқ байроқ ўрнатилган. Улар шаҳарда ўтказилаётган тадбирлар ва хорижий делегацияларнинг ташрифларига қараб ўзгаради.

Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақтдан кўп турган машиналарга жарима ёзилади
20 октябр 2023, 16:38

Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақтдан кўп турган машиналарга жарима ёзилади

1 ноябрдан Тошкент аэропорти эстакадасида белгиланган вақт (енгил автомобиллар 5 дақиқа, туристик автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқа)дан кўп турган машиналарга жарима ёзилади. Жарима сариқ чизиқда тўхтаган ҳайдовчиларга ҳам белгиланади.

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалига автомобиллар киришига рухсат берилди
1 сентябрь 2023, 14:25

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалига автомобиллар киришига рухсат берилди

Тошкент аэропортининг маҳаллий терминали олдидаги ҳудуд реконструкциядан сўнг қайта очилди. Илк бор барча автомобилларга қисқа муддат — 10 дақиқагача — терминал ҳудудига киришга рухсат берилди. Кутиб олувчиларга шароит яратилиши ёки йўқлиги ва реконструкцияга муҳтож автотураргоҳ тақдири очиқланмади.

Тошкент аэропорти шаҳар подстанциясидаги авария туфайли электрдан вақтинча узилиб қолди
28 август 2023, 05:54

Тошкент аэропорти шаҳар подстанциясидаги авария туфайли электрдан вақтинча узилиб қолди

Шаҳар подстанциясида авария рўй бергани ортидан Тошкент аэропортида қисқа вақтга электр таъминотида узилиш бўлди. Бу парвозларни таъминловчи объектлар таъминотига таъсир қилмади. Парвозларда кечикиш кузатилмади. 15 дақиқа ичида қувват тикланди.

Тошкент аэропортида янги такси хизматлари фаолияти йўлга қўйилади
3 август 2023, 20:06

Тошкент аэропортида янги такси хизматлари фаолияти йўлга қўйилади

Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун яна учта такси операторини жалб қилмоқчи — халқаро терминалнинг умумий зали ва CIP-зал ҳамда маҳаллий терминал учун. Ҳозирда халқаро терминалнинг учиб келиш залига биргина аэропорт такси оператори хизмат кўрсатмоқда.

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк реконструкцияси 2024 йил охирида тугайди
27 июл 2023, 17:59

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк реконструкцияси 2024 йил охирида тугайди

Тошкент аэропорти олдидаги йўл ўтказгични реконструкция қилиш ишлари 2024 йил охиригача якунланиши режалаштирилган. У кенгайтирилади, Кичик ҳалқа йўлига кириш ва чиқиш йўллари, велосипед йўлаклари ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати бўйича маълумот берилмаган.

Теҳрондан Пекинга учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
29 май 2023, 09:25

Теҳрондан Пекинга учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Mahan Air авиакомпаниясининг Теҳрондан Пекинга учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга йўловчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлди. У тиббий муассасага ётқизилган.

Шарм аш-Шайх-Тошкент рейси 10 соатдан ортиқ кечиктирилди
17 май 2023, 14:27

Шарм аш-Шайх-Тошкент рейси 10 соатдан ортиқ кечиктирилди

Air Cairo авиакомпаниясининг Шарм аш-Шайхдан Тошкентга чоршанба куни белгиланган парвози об-ҳаво шароити туфайли 10 соатдан ортиқ кечиктирилди. 200 нафардан зиёд йўловчи Тошкент вақти билан соат 15:00 да жўнаб кетишни кутмоқда.

Тошкент аэропортида меҳмонхона очилади. Фото
5 апрель 2023, 17:04

Тошкент аэропортида меҳмонхона очилади. Фото

Тошкент аэропортида шарқона кўринишдаги меҳмонхона очилади. Унга ташриф буюрувчилар учун маълумот таблоси, ҳаммом ва душ хонаси тақдим этилади, қабулхона кечаю кундуз ишлайди ва ҳар бир йўловчига самолётга чиқиш учун индивидуал таклифнома тақдим этилади.

Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
3 март 2023, 10:46

Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Деҳлидан Москвага учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бунга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. У тиббий муассасага ётқизилган.

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудудини қуриш бошланди
24 феврал 2023, 09:25

Тошкент аэропортида кутиб олиш ҳудудини қуриш бошланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш терминали олдида кутиб олувчилар учун ҳудуд қурилиши бошланди. Иккита кутиш жойидан биринчиси мавжуд шийпон ўрнига қурилади ва у март ойи охиригача якунланиши режалаштирилган.

Тошкент аэропортида 2 та кутиб олиш ҳудуди ташкил этилади
9 феврал 2023, 14:32

Тошкент аэропортида 2 та кутиб олиш ҳудуди ташкил этилади

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олувчилар учун 2 та ҳудуд қурилади — бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси — кетиш ва келиш заллари оралиғидаги P2 автотураргоҳида.

Тошкентда учта машина тўқнашди
15 декабр 2022, 10:43

Тошкентда учта машина тўқнашди

Чилонзор тумани Новза жоме масжиди қаршисида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олди.

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди, учта рейс кечиктирилди
11 сентябрь 2022, 15:38

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди, учта рейс кечиктирилди

Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминали ертўласида кичик ёнғин чиқди. Бунга трансформатор подстансиясида жойлашган узлуксиз электр таъминоти манбасидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Терминал вақтинча чироқсиз қолди. Учта рейс кечиктирилди.

Тошкент аэропорти терминаллари ўртасида бепул шаттл-бас (автобус) қатнови йўлга қўйилди
18 август 2022, 22:11

Тошкент аэропорти терминаллари ўртасида бепул шаттл-бас (автобус) қатнови йўлга қўйилди

Тошкент аэропортининг маҳаллий ва халқаро терминаллари ўртасида бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Автобус ҳар куни соат 5:00 дан 23:30 гача ишлайди.

Тошкент аэропортида Британиянинг қалбаки паспортлари бўлган Афғонистон фуқаролари қўлга олинди
15 август 2022, 19:33

Тошкент аэропортида Британиянинг қалбаки паспортлари бўлган Афғонистон фуқаролари қўлга олинди

Етти нафар Афғонистон фуқароси Тошкентдан Лондонга сохта Британия паспортлари билан учиб кетишга уринди. Улар қўлга олиниб, жиноий иш қўзғатилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг